Жаҳон
Душанба кунидан Африканинг шимоли-ғарбидаги Канар оролларида тинимсиз вулқон отилиши кузатилмоқда. Улкан лава оқимлари денгизга бориб қуйилиши натижасида ҳозирча қурбонлар кузатилмади ва кўплаб маҳаллий аҳоли эвокуация қилинди.
Лава тепаликдаги 100 дан ортиқ уйни вайрон қилди, дейилади France24 нашри хабарларида. Олимлар сўнгги кунларда минглаб кичик зилзилалар натижасида юзага келган Канар ва Палма оролидаги ўзгаришларни кузатиб боришган ва маҳаллий аҳолининг маълум қисмини зудлик билан эвакуация қилган.
50 йилдан кейин Канар оролларида биринчи марта қуруқликда вулқон отилди. Оқибатда расмийлар маҳаллий яшовчилар ва туристларнинг қолган қисмини ҳам эвакуация қилишга киришди.
Эл Пасо шаҳри ҳокими Серҳио Родригеснинг ОАВга берган интервюсида оролда яшовчи 80 минг кишидан 6 мингга яқини вулқон отилиши сабаб ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлгани, улар ҳозирда хавфсиз жойга кўчирилганини маълум қилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ