Сирдарё туманида маънавият ва маърифат маскани очилди

Сақлаш
00:55 / 12.06.2022 1145 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори 7-иловасида барча туман ва шаҳарларда маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш манзилли рўйхати тасдиқланган эди.  

 

 

Шу муносабат билан жорий йилнинг 10 июнь куни Сирдарё туманида маънавият ва маърифат масканининг очилиш маросими ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Бино замонавий жиҳозланган бўлиб, кутубхона ва тўгарак хоналари мавжуд.  

 

 

Жорий йилда вилоят бўйлаб режа асосида Гулистон ва Ширин шаҳарлари, Мирзаобод ҳамда Ховос туманларида ҳам маънавият ва маърифат маскани барпо этилиб, фойдаланишга топширилади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//