Маданият
“Мен танимаган бир одам интернетга ёзибди: “Зулфиқор Мусоқов давлатнинг пулига йигирма бешта фильм тасвирга олган, лекин бирортаси ўзини оқламаган!” Ҳаловатим йўқолди. Гап фақат моддиятга бориб тақалса, бир мисол келтирай: “Осмондаги болалар” фильмидан кассага тушган пуллар Алишер Навоий номидаги санъат саройининг орқасидан иккита қўшимча зал қуришга сарф этилган. Буни осмондан олиб гапираётганим йўқ, ўша пайтдаги директорнинг ўзи айтган. Бундан ташқари, ҳар ҳафта фильмларим телевидение орқали намойиш этилади. Ўртасида реклама берилади, демак, давлатга қанча маблағ келтирмоқда, – дейди йигирмага яқин фильм ишлаган бўлишига қарамай, шоҳона ҳовлида эмас, бор-йўғи икки хонали кичик уйда катта оиласи билан яшаб келаётган, санъатни тирикчилик манбаига айлантирмаган режиссёр”. Мақоланинг тўлиқ матнини “Маънавий ҳаёт” журналининг 2022 йили 1-сонида ўқишингиз мумкин.
“Бахши шунчаки достон, терма, қўшиқ куйловчи санъаткоргина эмас. У халқнинг қадр-қимматини англатадиган, инсон камолоти йўлида хизмат қиладиган ШАХС ҳисобланади. “Бахши”нинг асосида турувчи “боқиш” / “боқим” сўзи қалб кўзи билан боқишни, қалб кўзи билан метафизик воқеликка назар ташлашни ифодалайди. Қалб кўзи очиларкан, инсоннинг дунёга муносабати ва дунёни билиши тубдан ўзгаради”. Атоқли фольклоршунос Шомирза Турдимов билан “Ғайб оламига боқиб”, бахши-шоирлар тўғрисидаги қимматли маълумотларга эга бўласиз.
“Одамнинг ўзига хиёнати оғир нарса. Сал устакорлик, озроқ хушомад, озгина маддоҳлигу яна озгина иймондан кечиш билан ҳам кўп нарсага эришиш мумкиндай туюлади. Лекин бу вазиятда энг муҳим ва азиз нарсалар бой берилади. Тинимсиз меҳнат ва мутолаа қатъий интизом ва изланишни ўзига қоида, эътиқод деб билган инсонни мана шу заҳматларнинг ўзи чўққига олиб чиқади”. Таниқли пулицист Аҳмаджон Мелибоевнинг “Умр ҳужжати” ҳақидаги мулоҳазалари билан танишасиз.
Журналнинг кейинги саҳифаларида “Дунё оналари”, “Тил ва таҳрир”, “Янги қуёш байрами”, “Америка орзуси”, “Тоға ким? Жиян-чи?” мақолаларини ўқишингиз мумкин. Шунингдек, “Маълум ва машҳур номаълум” ноёб китоб, Олмалиқ конлари, Ислом энциклопедиясининг янги нашри, ҳарбийлар ҳаёти ҳақида сўз боради.
Нашрнинг ушбу сонига Габриэл Гарсиа Маркеснинг қуйидаги фикри ўзига хос хулоса бўлган: “Инсон қанча тепага чиқса, тушишда шунча кўп лат ейди. Шунинг учун мен ерда юришни афзал кўраман. Пул масаласига келсак, кам эмас пулим. Лекин у ижодимнинг равнақига хизмат қилади, холос. Пул ҳеч қачон менинг юрагимни забт этолмайди”. Шундай экан, ички оламингизни ёритиб борувчи “Маънавий ҳаёт”дан узоқлашманг.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ