Сурхондарёда маънавият ва маърифат маскани яна биттага кўпайди

Сақлаш
19:21 / 11.06.2022 1296 0

Аввал хабар қилганимиздек, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Бойсун туманларида маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилган эди. Бугун уларнинг сафи яна биттага кўпайди – Шеробод туманида ҳам ана шундай зиё маскани очилди.

 

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими раҳбари Наргиза Раҳматуллаева, Шеробод туман ҳокими ўринбосари Мақсуд Чориев ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

 

Мазкур масканда кутубхона, бахшичилик тўгараги, ходимлар хонаси мавжуд бўлиб, бино замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Кутубхонада Хотира бурчаги ҳам ташкил қилинган, унда тумандаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва туман ҳокими вазифасида фаолият юритган раҳбарларнинг маънавий-маърифий тадбирларда иштироки акс этган суратлари ўрин олган.

 

 

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, зиё масканида ёшларнинг шахмат, шашка, стол тенниси билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган.

 

 

Келгусида ушбу зиё маскани туманда маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириш билан биргаликда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтиришга хизмат қилади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//