ЖССТ коронавируснинг янада хавфли штамми пайдо бўлишидан жиддий хавотирда

Сақлаш
03:29 / 11.06.2022 1127 0

Бугун дунёда эпидемиологик вазият бир қадар изга тушгандай. Ҳарҳолда, одамлар аввалгидек хавотир ва саросимага тушаётгани йўқ.

 

Тўғри, кейинги ҳафталарда АҚШ, Тайван, Австралия, Португалия, Бразилия, Германия, Буюк Британия сингари баъзи мамлакатларда касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошиб, ўсиш динамикаси кузатиляпти.

 

Аммо аксарият давлатларда одамлар хотиржам: юздан ниқоблар туширилган, карантин қоидалари амалда эмас ва вакциналар олишга кўпчилик беэътибор.

 

ЖССТ эса хавотирда. Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, пандемия ҳали тугагани йўқ. Кутилмаганда коронавируснинг янги ва аввалгидан ҳам хавфли вариантлари пайдо бўлиши хавфи мавжуд. Одамлар эса бунга тўлиқ тайёр эмас.

 

Шунингдек, у мамлакатларни коронавирус инфекциясига нисбатан эътиборсиз бўлмасликка чақирди. Қолаверса, ҳозир дунёда етарли миқдорда вакциналар захираси яратилганига қарамай, кўплаб давлатларда COVID-19га қарши эмланишга талаб кескин сусайиб кетган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//