Коронавирусдан соғайганлар эмланганда ўта кучли иммунитет ҳосил бўлмоқда

Сақлаш
15:04 / 22.09.2021 908 0

Агар COVID-19 дан тузалган одам коронавирусга қарши вакцина олса, унда инфекциянинг янги штаммларига қарши янада самаралироқ бўлган антитаналар ишлаб чиқилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг Рокфеллер университети олимлари тадқиқотига таяниб, The Telegraph газетаси ёзди.  

Тадқиқот муаллифларининг изоҳига кўра, Пфизер ёки Модерна вакцинасининг икки дозаси COVID-19 дан тузалган организмни катта миқдордаги “мослашувчан” антитаналар ишлаб чиқаришга ундайди. Бундай иммунитетни мутахассислар “ақлбовар қилмас” ёки “гибрид” деб атайди.

Бундай беморларда аниқланган антитаналар коронавируснинг олтита мутациясига, шу жумладан делта ва бета вариантларга қарши самарадорлик кўрсатган. Улар шунингдек, лабораторияда махсус яратилган ва бир вақтнинг ўзида бир нечта штаммларни бирлаштирган мутацияга дош бера олган.  

Айрим мамлакатларда ҳукумат касалликдан тузалганларга битта доза билан эмланишни тавсия қилмоқда. Европа Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш марказига кўра, Европа Иттифоқининг тўққиз мамлакати COVID-19 билан касалланганларга битта иньекция билан чекланишни тавсия қилмоқда, бундай ёндашув, хусусан, Франция, Италия ва Германия томонидан таклиф қилинган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//