Маданият
«Баҳор» давлат рақс ансамбли Москва шаҳрида гастрол сафарида бўлиб қайтди. Бу ҳақда Oyina.uz'га «Баҳор» давлат рақс ансамбли матбуот котиби Ирода Ҳамидова хабар берди.
Гастрол Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳомийлигида ташкил этилди.
Концерт дастури «Баҳор» давлат рақс ансамблининг асосчиси Мукаррама Турғунбоева саҳналаштирган «Баҳор валси», «Катта ўйин», «Баёт» каби бир қатор асарлар асосида ансамблнинг ҳозирги бадиий раҳбари Зиёда Мадраҳимова томонидан тузилган.
Шунингдек, концерт дастурида ансамблнинг мусиқий раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳамаджон Шокиров бошчилигидаги мусиқий гуруҳнинг жонли ижроларига алоҳида ўрин берилган, дейилади хабарда.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56054
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ