Маданият
Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” қиссасида меҳри дарё ўзбек онаси тимсоли гавдалантирилган ва айнан шу жиҳат асарни ҳалигача қайта-қайта мутолаа қилинишига сабаб бўлмоқда. Ўзбек замонавий насрида яна бир шундай таъсирчан асар яратилди. Фақат унда она эмас, ҳақиқий ўзбек отаси сиймосига дуч келасиз.
Ёзувчи Улуғбек Ҳамдам қаламига мансуб “Ота” романи китобхонлар томонидан илиқ қарши олинганди. Бугун унинг ёнига яна бир роман-эссе қўшилди – “Биздан рози бўлинг, ота”.
Мазкур икки асардан таркиб топган янги китобнинг тақдимоти жорий йилнинг 14 июнь куни соат 14:00 да Book.uz китоб дўконида бўлиб ўтади. Асар “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилган. Тақдимотда профессорлар Ҳамидулла Болтабоев ва Насимхон Раҳмонов сўзга чиқиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ