Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси Тарих институти, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг Қўшма қарори асосида шу йилнинг 7-8 июнь кунлари “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида “Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” танловларининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Бугун, 9 июнь куни танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Энг намунали ўқувчи” танлови:
1-ўрин. Асилбек Қурбонбоев, Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси;
2-ўрин. Шароф Ҳикматуллаев, Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси;
3-ўрин. Жасурбек Рўзиев, Давлат хавфсизлик хизмати Термиз “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси.
“Энг намунали ўқитувчи” танлови:
1-ўрин. Ҳусниддин Қорабоев, Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби” ўқитувчиси;
2-ўрин. Юнусжон Аҳмедов, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиси;
3-ўрин. Гулнора Сейтназарова, Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқитувчиси.
“Энг намунали таълим муассасаси” танлови:
1-ўрин. Тошкент “Темурбеклар мактаби”;
2-ўрин. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи;
3-ўрин. Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи.
Ғолиблар пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва диплом билан тақдирланди.
Байрамона концерт дастуридан сўнг танловнинг республика босқичи иштирокчилари “Янги Ўзбекистон” боғи, Темурийлар тарихи давлат музейи каби қатор диққатга сазовор жойларга саёҳат қилишди.
Жамият
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ