Нурафшонда Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими очилди

Сақлаш
19:44 / 09.06.2022 1155 0

Кеча, 8 июнь куни Нурафшон шаҳри марказида Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг Тошкент вилояти бўлими ҳамда замонавий кутубхона биносининг очилиш маросими ташкил этилди.


Тадбирда ёзувчи ва шоирлар, адиблар, адабиётшунослар, олимлар, маънавият ходимлари, жамоат арбоблари, фахрийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.




Мазкур бино икки қаватдан иборат бўлиб, қўшимча ҳовлиси кўкаламзорлаштирилиб, икки ташкилот ходимлари учун махсус чорбоғ ҳам қурилган.

 

Яна бир аҳамиятли жиҳати шуки, замонавий кутубхона биноси Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан мазкур ҳудудда жойлашган Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими биносига ёндош қурилди.  
 

 

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Хожиматов ва бошқалар мазкур маърифат даргоҳларида яратилган шароитларни эътироф этиб, бу юртимизда давлатимиз раҳбарлигида адабиётга, маънавият ва маърифатга берилган эътиборнинг яққол ифодаси эканини таъкидлашди.

 

 

Маросимда Тошкент вилоятидан уюшмага аъзо бўлган ижодкорларга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ҳам иштирок этди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//