Глобал инновацион индекс рейтингида Ўзбекистон 86-ўринни эгаллади

Сақлаш
16:36 / 21.09.2021 988 0

АҚШнинг Корнел университети, Франциянинг Insead бизнес мактаби ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Глобал инновацион индекс рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Юртимиз Глобал инновацион индекс рейтингида 132 давлат орасида 86-ўринни эгаллади. Ўзбекистон 2020 йилда 93-ўрин, 2015 йилда эса 122-ўринларни эгаллаган эди.

Мазкур индекс икки субиндекс кўрсаткичларининг ўртача қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади. Биринчи субиндексга инновацияларни жорий этиш учун мавжуд ресурслар ва шароитлар – институтлар, инсон капитали ва тадқиқотлар, инфратузилма, ички бозор ва бизнеснинг ривожланиш даражаси киради. Иккинчи субиндекс эса инновацияларни жорий этишда эришилган амалий натижалар – технологиялар ва билимлар иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда ижодий фаолият натижаларини ўз ичига олади.  

Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида кучли индикаторлари қуйидагилар:

“Илм-фан ва муҳандислик соҳасида битирувчилар сони” - 7-ўрин,

“Бизнесни йўлга қўйишнинг соддалиги” - 8-ўрин,

“Меҳнат унумдорлиги” - 8-ўрин,

“Капитални ялпи тарзда тўплаш” - 7-ўрин,

“Таълим учун давлат харажатлари” - 28-ўрин.

Глобал инновацион индекс рейтингида Швейцария 1-ўринни эгаллаган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//