“Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” танловларининг республика босқичи бошланди

Сақлаш
05:32 / 08.06.2022 1221 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Фанлар академияси Тарих институти, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг Қўшма қарори асосида шу йилнинг 7-8 июнь кунлари “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида “Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” танловларининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

 

 

Мазкур кўрик-танловларнинг ҳудудий босқичи Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тузилган Ишчи гуруҳ иштирокида 2022 йилнинг апрель ойида ўтказилган бўлиб, унда Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент “Темурбеклар мактаби”, Мудофаа вазирлиги Фарғона “Темурбеклар мактаби”, Ички ишлар вазирлиги Нукус “Темурбеклар мактаби”, Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби”, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ва Давлат хавфсизлик хизмати Термиз “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейларидан жами 120 та ўқитувчи ва 850 нафар ўқувчи иштирок этди.

 

“Энг намунали таълим муассасаси”, “Энг намунали ўқитувчи”, “Энг намунали ўқувчи” танловларининг Республика босқичида 6 та таълим муассасаси, 6 нафардан ўқитувчи ва ўқувчи қатнашди.  

 

 

Бу жараёнда ҳарбий-академик лицейлар ва уларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларида узлуксиз маънавий-маърифий тарбия ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг стратегик йўналишлари, таъсирчан, креатив ва инновацион услублар ишлаб чиқиб амалиётга қўллаши, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар эътиборга олиниб, белгиланган шартлар бўйича баҳоланди. Жумладан, “Энг намунали ўқитувчи” танловида машғулотнинг ташкил этилиши, машғулот мазмуни, педагогик маданияти, ўқитиш методикаси, фаолият самарадорлиги ҳамда мактабдан ташқари фаолиятидаги ютуқлари алоҳида эътиборга олинди. Шунингдек, “Энг намунали ўқувчи” танловида “Китобхонлик”, “Тест саволлари”, “Темур тузуклари билимдони”, “Шахсий фазилатларини баҳолаш” ҳамда “Амир Темур образини яратиш” сингари шартлар орқали баҳоланди.

 

 

Танловнинг тантанали тақдирлаш маросими эртага бўлиб ўтади.  

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//