Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Транспорт соҳасига хусусий инвесторларни жалб қилиш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, транспорт вазири И.Маҳкамовга:
- аэропортларга хусусий шериклик асосида инвесторларни жалб қилиш ишлари қониқарсизлиги;
- Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон йўналишидаги тез юрар автомобиль йўлларини қуриш бўйича хусусий шериклик лойиҳалари ҳам қониқарсизлиги;
- ҳудудлар ўртасида авиа, темир йўл ва автотранспорт қатновларини кўпайтириш ишлари ўз ҳолига ташлаб қўйилгани кўрсатиб ўтилди ва охирги марта огоҳлантириш берилди.
Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airports”га:
- 1 июлга қадар аэропортларга хусусий шериклик асосида инвестор ҳамда ички авиақатновлар учун лоукостерларни жалб қилиш бўйича амалий ишларни бошлаш;
- 1 августга қадар ички авиақатновларни ҳафтасига 90 тага кўпайтириш топширилди.
Темир йўл тизими трансформациясини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Автомобиль йўллари соҳасида қурилиш сифати ва ажратилаётган маблағлар назорати бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ