Тупроққалъадаги автоҳалокатда журналист Саид Маҳсумов вафот этди

Сақлаш
22:40 / 20.09.2021 949 0

 Кеча, 19 сентябрь куни соат 23:35 ларда, Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Саримой қишлоғи ҳудудидан ўтган "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлида авто тўқнашув содир бўлган. Натижада тўрт нафар фуқаро, ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи ҳалок бўлган. Уларнинг орасида 36 ёшли журналист Саид Маҳсумов ҳам бўлган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тупроққалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарларга кўра, Саид Маҳсумов бошқа журналистлар билан биргаликда Нукусда бўлиб ўтган II Халқаро бахши фестиваль-танловининг ёритилишида қатнашган. У кечки 9:15 ларда ҳамкасби Шарофиддин Тўлагановга зарур иши чиқиб қолгани туфайли таксида пойтахтга кетаётгани ҳақида хабар қилган.

Саид Маҳсумов Тошкент вилоятида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Узоқ йиллар “Маърифат” ва “Халқ сўзи” газеталарида ишлаган. Oyina.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//