Маданият
Фарғона шаҳридаги Ислом Каримов номли вилоят Театр-концерт саройининг очиқ саҳнида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт!” шиори остида 30 майдан бери ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар доирасида якуний гала-концерт бўлиб ўтди.
Тадбирни Президент маслаҳатчисининг ўринбосари Нодиржон Холбўтаев ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов очиб берди.
Бир ҳафта давомида пойтахтимиздан келган уч юздан зиёд маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари иштирокида вилоятнинг шаҳару қишлоқларида 350 дан зиёд концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, энг сара кинофильмлар намойиши ташкил этилиб, бу тадбирларга қарийб ярим миллион вилоят аҳолиси қамраб олингани қайд этилди.
Ўзбек санъатининг забардаст вакиллари ва ёш юлдузлари ижросидаги Ватанни, она юртни, тинчликни тараннум этувчи дилтортар куй-қўшиқлар, йиғилганларнинг уларга ҳамоҳанг рақслари 3 соатдан зиёд давом этган гала-концертга ҳақиқий маданият ва санъат байрами шукуҳини берди.
Концерт якунидаги ёрқин мушакбозлик иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ