Жаҳон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда маймун чечаги вируси бўйича 780 та ҳолат қайд этилган. Бу кўрсаткич бир ҳафта олдин аниқланган 257 та ҳолатга нисбатан уч баробар кўп.
Одатда Африкадан ташқарига чиқмаган бу инфекция ҳозирда дунёнинг 27 та мамлакатида қайд этилган. Ушбу касаллик Европа ва Шимолий Америкада, шунингдек Мексика, Аргентина, Марокаш ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳам тарқалди. Энг кўп ҳолат Буюк Британияда (207 та), Испанияда (156 та) ва Португалияда (138 та) қайд этилди.
Вируснинг аломатларига иситма, бош оғриғи, шишиш, бел оғриғи, мушаклар оғриғи, шунингдек, турли босқичларда ўтадиган тошма киради.
Вируснинг инсон саломатлиги учун хавфлилик даражаси паст, аммо вирус юзлаб мамлакатларда кенг тарқалиб кетса, соғлиқ учун хавф юқори бўлиши мумкин.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ