Сиёсат
"Ҳаж-2022" мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов бу борадаги маълумотларни эълон қилди.
Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради.
Ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.
Бўлажак ҳожилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт.
Барча зиёратчилар менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур.
Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этиши лозим.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ