Маданият
Фарғонада маънавият кунлари давом этмоқда. Пойтахтдан ташриф буюрган ижод ва санъат аҳли иштирокида Қўқон шаҳар драма театрида Нодирабегим ҳамда Абдулла Қаҳҳор таваллудига бағишланган адабий анжуман бўлиб ўтди.

Қўқон шаҳри ҳокими Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг бошчилигида барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, маданият ва санъат соҳасининг ватанпарвар, фидокор ва билимли, қонунга итоаткор, маънан етук инсонларни тарбиялашдаги ўрни хусусида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид Қўқон шаҳрининг сўнгги йилларда чирой очиб, кўркам кўринишга келган қиёфаси, мамлакатимизда маданият ва санъат ўчоғи сифатида тутган ўрни, Қўқон адабий муҳити хусусида сўз юритди.

Адабиёт байрами муносабати билан пойтахтдан ташриф буюрган таниқли шоирлар, олимлар ва давлат арбоблари Хазиний музейини ҳам зиёрат қилдилар. Сўнг Учкўприк тумани маданият саройида Хазиний ижодига бағишланган адабий анжуман ўтказилди.

Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56054
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ