Маданият
Mastercard ва CrescentRating томонидан ҳар йили эълон қилинадиган "Жаҳон мусулмон саёҳати индекси" рўйхатида Ўзбекистон кучли ўнталикдан ўрин олди.
Сингапурда ўтказилаётган "Halal in Travel 2022" саммитида CrescentRating ташкилоти раҳбари Фазал Баҳардин бу йилги кўрсаткичларни эълон қилар экан, Ўзбекистонга алоҳида тўхталиб, рейтингда энг тез кўтарилаётган ва бошқалар учун ўрнак бўладиган мамлакат сифатида эътироф этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёв томонидан мамлакатимизда зиёрат туризмига эътибор қаратилиши натижасида Ўзбекистон ушбу ҳисоботда 2017 йилдаги 32-ўриндан бу йил 9-ўринга кўтарилишга эришди.
Ушбу рейтингни ишлаб чиқишда қирқдан ортиқ мезонлар, жумладан, мамлакатнинг сайёҳларга очиқлилик сиёсати, мусулмон сайёҳларга яратилган имкониятлар, тарғибот ва маркетинг ишлари, шунингдек, сайёҳларга ислом меросини тақдим этиш даражалари инобатга олинади.
Маданият
Сиёсат
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77919
Жамият
56829
Жамият
56054
Жамият
51108
Жамият
//
Изоҳ йўқ