"Маърифат карвони" вакиллари Анвар Обиджон хотирасига ҳурмат кўрсатди

Сақлаш
20:37 / 02.06.2022 911 0

Бугун фарғоналиклар йирик маданият ва санъат анжумани руҳи билан яшамоқда. “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида адабий кечалар, маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

 

 

Маънавият фидойилари, зиёлилар, олимлар, санъат намояндалари, кино арбоблари мамлакатимизнинг бугунги нафаси, туб ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини холис ва таъсирчан тарзда халқимизга етказишда янада фаоллик, ташаббус кўрсатмоқда.



 

Шунингдек, тадбирлар давомида халқимизнинг севимли, фидойи фарзандлари ҳам ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат кўрсатилмоқда.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ва қатор тарғиботчилар Олтиариқ туманининг севимли фарзанди, Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг уй-музейида бўлишди. Оила аъзолари билан суҳбатлашиб, шоирни ёд этишди.



 

Шундан сўнг шоирнинг 75 йиллигига бағишлаб Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал шиори остида Олтиариқ туманида маданий-маърифий тадбир уюштирилди.  Унда таниқли адабиёт ва санъат вакиллари иштирок этди.

 

 

Тадбир давомида ёш йигит-қизлар томонидан Анвар Обиджоннинг ҳаёти акс эттирилган саҳна кўринишлари ижро этилди. Шоирнинг сара шеърларидан намуналар ўқилди. Кечада фаол иштирок этган ўқувчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан китоблар жамланмаси туҳфа қилинди.

 

 

Шундан сўнг Маънавият карвонининг навбатдаги манзили Олтиариқдаги текстил корхонаси бўлди. Айни пайтда тумандаги "Promoda textile" корхонасида  50 нафардан зиёд хотин-қиз  фаолият юритмоқда.

 

 

Ташриф давомида эл ардоғидаги зиёлилар корхонадаги чеварлар билан қизғин суҳбат қуришди ҳамда уларга китоб совға қилишди. Санъаткорлар томонидан жонли ижро этилган тароналар меҳнаткаш опа-сингилларимизга хуш кайфият бахш этди.

 

 

Пойтахтдан ташриф буюрган ижодкорлар эл суйган ҳофиз Маъмуржон Тўхтасинов хонадонида ҳам бўлиб, марҳумнинг руҳига қуръон тиловат қилдилар. Устознинг фарзандлари билан дилдан суҳбат қурдилар.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//