Сиёсат
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикадаги Меҳрибонлик уйлари, имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, шунингдек, маҳаллаларда истиқомат қилувчи иқтидорли болалар сенаторлар билан учрашиб, Сенат фаолияти билан танишди, деб хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
Болаларга қонунлар қабул қилиш жараёнлари, уларнинг ижроси устидан парламент назоратини ташкил этиш ҳақида сўзлаб берилди. Ўғил-қизлар ўз навбатида ўқиш, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари, келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.
«Фарзандларимизнинг орзу-истакларини тинглаб, келажакда албатта етук мутахассислар, юртига садоқатли инсонлар бўлиб етишишларига ишонч билдирамиз, Ватанига муносиб ўғил-қизлар бўлиб улғайишади деб ишонч билан айта оламиз!», – деди Сенат раиси Танзила Нарбаева.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ