Ўзбекистонлик геологлар Ҳиндистонга боради

Сақлаш
13:49 / 18.09.2021 1181 0

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Ҳиндистон геология хизмати экспертлар гуруҳининг биринчи мулоқоти видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон геология ва минерал ресурслар қўмитаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи Авазбек Даминов ва Ҳиндистон геология хизмати директори Индранил Чакраборти бошчилигидаги мутахассислар иштирок этди.

Мулоқот давомида томонлар геологиянинг турли соҳалари, жумладан, фойдали қазилмаларни излаб топиш ва ўзлаштириш борасида илғор ва инновацион технологиялар жорий этиш бўйича сўнгги йилларда эришилган ютуқлар тўғрисида фикр алмашди.

Ҳиндистон геология хизмати томонидан ўзбек гео-илмий мутахассислари малакасини ошириш учун ўқув курсларини ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари бўйича маълумот берилди.

Учрашув якунида пандемия муносабати билан киритилган карантин чекловлари енгиллаштирилганидан сўнг ўзбекистонлик геологларнинг ўзаро тажриба алмашиш ва соҳада тўпланган илғор амалиёт билан танишиш учун Ҳиндистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//