Бойсунда маънавият ва маърифат маскани очилди

Сақлаш
19:43 / 01.06.2022 1368 0

Куни кеча Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди. Мазкур бинода мажлислар зали, замонавий кутубхона, турли тўгараклар хонаси ҳамда ҳунармандчилик музейи ташкил этилган.

 

 

Масканнинг очилиш маросимида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Н.Раҳматуллаева, туман ҳокими А.Чориев, сектор раҳбарлари, ОАВ ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

 

Айтиш керакки, маънавият ва маърифат масканида яратилган бу каби шароитлар ҳудуднинг ижтимоий-маънавий муҳитини янада яхшилашда, аҳоли вакиллари, хусусан, ёшлар ўртасида миллий ғурур, миллий ифтихор ва дахлдорлик туйғусини янада кучайтиришда ва маънавий-маърифий ишлар тизимини доимий мувофиқлаштиришда муҳим ўрин тутади.

 

 

Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар ижодиёти мактаби тўгарак аъзоларининг мусиқий чиқишлари барчага манзур бўлди. Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, 2022 йил давомида вилоятнинг Денов, Шўрчи, Шеробод, Қизириқ туманларида ҳам маънавият ва маърифат масканлари фойдаланишга топширилиши белгиланган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//