Маданият
Фарғона вилоятида таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар, театр санъати етакчиларидан иборат ижодий гуруҳ маҳаллаларда маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва концерт дастурларини тақдим этишмоқда.
“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остидаги тадбирлар доирасида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Китоб карвони” ташкил этилди.

Унда беш мингдан ортиқ бадиий китоблар ижтимоий дафтарларда турувчилар, иқтидорли ёшлар, умуман аҳолининг барча қатламига тарқатилмоқда.
Фарғона шаҳрида айни кунларда 300 гектар майдонда экошаҳар қад ростлаяпти. “Янги Ўзбекистон” массивига тамал тоши қўйилиб, янги уй-жойлар қурилиши қизғин паллага кирган. Ижодкорларнинг бу ерга ташрифи қурувчиларга, ободонлаштириш ходимларига катта руҳ ва шижоат бахш этди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов учрашувда ўзининг самимий тилакларини билдирди. Санъаткорларнинг қўшиқлари барчани рақсга чорлади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
77329
Жамият
56480
Жамият
55672
Жамият
50730
Жамият
//
Изоҳ йўқ