Маданият
Хабарингиз бор, Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Фарғона туманида бўлиб ўтган учрашувда пойтахтдан келган зиёлилар, эл ардоғидаги санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар аҳоли билан дилдан суҳбатлашди. Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳитдинова қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
“Маърифат карвони” давомида нафақат учрашувлар, давра суҳбатлари, балки ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳамда ўз тадбиркорлигини бошлаб, атрофдагиларга ўрнак бўлаётган ёшлар истиқомат қилаётган хонадонларга ҳам борилмоқда. Фарғона тумани “Саноат” МФЙда яшаётган Муҳаммадюсуф Зокиров ҳам бугун давлатимиз томонидан ёшлар учун яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз тадбиркорлигини бошлаган ёшлардан. Унинг турмуш шароити ўрганилиб, 15 сотих ер майдони малина етиштириш учун берилган эди. У бугунги кунда мўл ҳосил олиб, рўзғорга ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Бағдод туманидаги маҳаллаларда пойтахтдан келган элимиз ардоғидаги санъат ва ижод аҳли карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Зулфия Мўминова, халқимизнинг севимли хонандаси Дилфуза Раҳимова хонандонларда бўлиб, кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли ҳолидан хабар олишди. Уларга китоблар совға қилинди.
Фарғона шаҳрида аҳоли учун концерт дастури уюштирилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Фарғона шаҳар ҳокими В. Назаров томонидан мўтабар онахонлар қимматбаҳо совғалар ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ