Маданият
Аввал хабар берганимиздек, Фарғона вилоятида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Маънавий-маърифий тадбирлардан бири Фарғона шаҳрида жойлашган “Болалар истироҳат боғи”да ташкил этилди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов иштирок этди. Ижод ва санъат аҳли фарғоналик юртдошларимизга маънавий озуқа улашиб, юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти ҳақида сўзладилар.
Қўштепа туманида ўтказилган маънавий суҳбатлар, илмий-маърифий маърузалар, ижодий мулоқот ва кўнгилочар куй-қўшиқлар йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Тарғиботчилар гуруҳи Қўқон шаҳрида ҳам бўлиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олдилар. Унда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ҳам иштирок этди. Фуқаролар билан бўлиб ўтган суҳбатда давлатимиз раҳбари томонидан инсон қадрини улуғлаш, имконияти чекланган фуқароларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик хусусида маълумот берилди.
Қувасойда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар доирасида хонанда Алишер Рўзметовнинг қўшиқлари барчани рақсга чорлади. Имконияти чекланган болажонларга совға-саломлар улашилди.
Марғилон шаҳридаги Маданият марказида пойтахтдан ташриф буюрган элимиз ардоғидаги маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олинди. Учрашувда санъат вакиллари аҳолига Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни ҳаётий мисоллар орқали етказиб беришга ҳаракат қилдилар.
Тарғиботчилар гуруҳи “Марказий Фарғона” МФЙда истиқомат қилувчи 105 ёшни қаршилаган Зуҳрабиби Акбарова ҳамда “Қўрғонча” МФЙда яшовчи Майрамхон Комилова хонадонида бўлиб, онахонлар ҳолидан хабар олдилар.
Жойларда учрашувлар давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ