Илм-фан
Ўзида ўқув материалларини жамлаган энг йирик ва бепул каталоглардан бири iTunes-U`дан миллионлаб ўқувчи ва ўқитувчилар фойдаланади. Гап шундаки, асли ўзбекистонлик, АҚШда яшовчи бола Ғиёс Умаров ушбу дастурнинг хатосини аниқлади: ёмон ниятли кимсалар сизнинг шахсий маълумотларингизга эга бўлиши ёки таълим жараёнига ҳалал бериши мумкин.
Ғиёс Apple компаниясига бу хатолик хусусида дастурчилар тилида кодлар орқали хабар қилди. Айтиш керакки, бола мустақил тарзда дастурлашни ўрганган, ҳеч қандай курсларга қатнамаган.
Apple эса ўз навбатида Ғиёсга илованинг сўнгги версиясида миннатдорлик билдириб ўтди. Боланинг онаси губернаторнинг шахсан ўзидан раҳматнома келганини айтиб ўтди. Бу Ғиёс Умаровнинг илк ютуғи эмас. Ўтган йили у QR-код орқали смартфонга исталган киши кира олиши мумкинлиги ҳақдаги камчиликни аниқлаган эди.
Ҳозирда у Нью Жерсидаги Холмдел ўрта мактабининг технолог-талабалар уюшмасининг аъзосидир.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ