Жамият
Ўзбекистонда 1 353 та янги турдаги йўловчи ташиш транспорти сотиб олинади. Улардан 900 та электробус бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бошқарув раиси ўринбосари Анвар Жўраев Ўзбекистонда Европа ҳаракатланиш ҳафтаси-2021 очилиш маросимида маълум қилди.
Европа ҳаракатланиш ҳафтаси 16-22 сентябрь кунлари Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” AЖ, “Tashkent Runners” югуриш клуби ва Ўзбекистон велосипедчилар ҳамжамияти билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар қилмоқда.
Очилиш маросимида сўзга чиққан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Aдриан пандемия давридаги қийинчиликлар, ҳавони ифлослантирмайдиган транспорт воситаларини жорий қилиш каби масалаларни сўзлаб ўтди.
Шунингдек, кўргазмада ўзбекистонлик дизайнер ва рассомлар томонидан хавфсизлик, соғломлик ва ўз шаҳрини ғамхўрлик каби ғояларни акс эттирувчи велосипедлар тақдим этилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ