Сиёсат
“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақидаги тегишли қарор лойиҳаси regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилди.
Унда қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, тижорат ёки нотижорат ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар томонидан тажриба ўтказиш даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар Мобил илова орқали электрон кўринишда тақдим этилган тақдирда улар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади;
Мобил илова орқали тақдим этиладиган алоҳида турдаги маълумот ва ҳужжатлар ушбу мобил иловада шакллантириладиган QR-код орқали текширилади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжати (паспорти ёки Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация картаси) бўлган 16 ёшга тўлган шахслар электрон ҳужжатлардан мобил илова орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга;
Мобил иловадан фойдаланишда мобил трафик учун тўлов ундирилмайди.
“Фуқароларнинг рақамли паспорти” паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси, автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома, Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатларни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлагани тўғрисида маълумот, коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги маълумот, кадастр паспорти ҳақида маълумот, туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома маълумотлари ўрин олади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ