«Ипак йўлида» қисқа метражли фильми яна иккита кинофестивалда ғолиб бўлди

Сақлаш
21:20 / 28.05.2022 1292 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан суратга олинган «Ипак йўлида» қисқа метражли фильми иккита халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди. Бу ҳақида Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

 

Жумладан, Англиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган “Eurasian film festival«да «Энг яхши Евросиё қисқа метражли фильми» номинациясида ҳамда Россиянинг Кавказ шаҳрида ўтказилган «Кинокавказ» кинофестивалида «Ҳайъатнинг махсус соврини» билан тақдирланди.

 

Фильмнинг сценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

 

Шу билан бирга, «Ипак йўлида» фильми Қирғизистонда ўтказиладиган «УМУТ» ҳамда Италиядаги "LIFE AFTER OIL International Film Festival«да иштирок этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//