Маданият
Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланди.
Видеоселекторда вилоят, шаҳар ва туман секторлари раҳбарлари, маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари қатнашди. Йиғилишни вилоят ҳокими, вилоят маънавият ва маърифат кенгаши раиси Муротжон Азимов бошқариб борди.
Қашқадарё вилоятида маънавий-маърифий соҳалардаги вазифаларни амалга оширишда учраётган муаммо ва камчиликлар хусусида атрофлича сўз юритилди. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳарда маънавият ва маърифат масканлари ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш, таълим муассасалари, идора ва ташкилотларда маънавий-маърифий соҳага жавобгар шахслар масъулиятини кучайтириш, ёшлар маънавиятини янада юксалтиришга оид ҳамкорликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
2021 йили Қарши шаҳри (вилоят бўлими учун) ҳамда Шаҳрисабз туманида Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилган эди. Афсуски, 2021 йили ишга туширилиши керак бўлган Касби туманидаги масканда ҳалиям таъмирлаш охирига етказилмаган. Бу йил очилиши режалаштирилган Китоб, Муборак, Нишон, Деҳқонобод, Яккабоғ ва Миришкор туманларида эса ишларни жадаллаштириш чора-тадбирлари белгиланди.
Қашқадарё вилоятида маънавий-маърифий йўналишда галдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди. Белгиланган чора-тадбирлар ижроси ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича туман, шаҳар ҳокимлари, ташкилот раҳбарлари огоҳлантирилди.
Йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари Фурқат Жўрақулов иштирок этди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ