Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилди

Сақлаш
20:55 / 25.05.2022 792 0

Кеча, 24 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан “Маҳаллаларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва тизимли йўлга қўйишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

 

Зоом платформаси орқали ўтказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Сабриддин Шамсиев, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Раъно Турдибоева, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳиддинова, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори, майор Назокат Таджиева, Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти директори ўринбосари Мунира Қаҳҳорова, Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси Нуриддин Шодиев ўз маърузалари билан иштирок этди.

 

Мазкур семинарда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимида ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни барқарорлаштириш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиб, манзилли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//