Жаҳон
Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Жанубий Кореядаги Евроосиё туркшунослик институтининг ушбу нашрида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларининг буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий илмий-мероси ҳақидаги илмий мақолалари чоп этилган.
Журналда эълон қилинган ушбу мавзудаги материалларда Алишер Навоийнинг «Садди Искандарий» достони, Султон Абу Саид Мирзо ва Хитой императорларининг тавсифи, «Мезон ул-авзон» асарининг назарий таҳлили, Алишер Навоий ва Абдулла Морварид мактубларининг адабий-маърифий аҳамияти ва бошқа қатор жиҳатлар кенг ёритилган.
Бундан ташқари нафақат туркий тилли халқлар, балки дунё адабиёти меросига катта ҳисса қўшган Алишер Навоий асарлари орасида «Хамса» асарининг ниҳоятда муҳим ўрин эгаллаши, шоирлар султони бу буюк асари билан туркий адабиётда «Хамса» яратиш анъанасини бошлаб, уни энг юксак чўққига кўтаргани тилга олинган.
Навоий «Хамса»си туркий тилида ҳам бу каби йирик кўламдаги асар яратилиши мумкинлигини исботлаб бергани кўрсатиб ўтилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ