Наманганда Халқаро гуллар фестивали бошланди

Сақлаш
23:24 / 23.05.2022 1281 0

22 май куни Наманганда анъанавий Халқаро гуллар фестивали бошланди. Аввалгиларидан фарқли ўлароқ, жорий йилда ўн беш кун, яъни 22 майдан 5 июнгача 61-Халқаро гуллар фестивали бўлиб ўтади.

 

Хабар қилинишича, халқаро даражадаги фестивалда аҳолига, қолаверса, хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларга байрамона кайфият улашиш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Байрамнинг асосий тантаналари бўлиб ўтадиган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида шаҳар, туманлар ҳокимликлари ва бошқармалар профессионал ҳамда ҳаваскор гулчилар, яъни “Гулчилар ассоциацияси” фаоллари билан биргаликда гул композициялари намойиши учун ҳозирлик кўрилган.


Наманган вилояти Туризм ва маданий мерос бошқармасидан маълум қилинишича, Халқаро гуллар фестивалини томоша қилиш учун 30 дан ошиқ мамлакатдан 1 миллион 500 мингдан зиёд меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда. Айни вақтда вилоятдаги 25 та меҳмонхона 2 минг 500 дан ортиқ меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга. Яна 5 та меҳмонхона байрам кунлари очилиши режалаштирилган. Наманган шаҳри ва шаҳарга туташ туманларда жойлашган оилавий меҳмон уйларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

 


Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фестивалга тайёргарлик доирасида 300 турдаги 16 миллион дона гул экилган. 22 та хорижий давлатдан 250 нафар гул устаси, икебана санъати вакиллари, ландшафт дизайнерлари иштирок этиб, гулчилик санъатини намойиш этади.

 

 


Ҳар йили Халқаро гуллар фестивалининг фаол иштирокчилари муносиб рағбатлантириб келинмоқда. Бу галги байрам тантаналари якунида фестивалда корхона-ташкилотлар ва гулчилар 12 та номинация бўйича тақдирланади. Олий ўринларга сазовор бўлганларга эса автомобиллар тақдим этилади.

 

 

 

Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, фестивалга тайёргарлик доирасида 300 турдаги 16 миллион дона гул экилган. - Sputnik Ўзбекистон

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//