Пойтахтимизда йирик иқтисодий форум бўлиб ўтади

Сақлаш
17:16 / 16.09.2021 922 0

   Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия Вазирлиги ҳамкорлигида 29-30 сентябрь кунлари пойтахтимизда “Ўзбекистон: иқтисодий ислоҳотлар ютуқлари ва уларнинг истиқболлари” мавзуида иқтисодий форум бўлиб ўтади.

   Форумда қарийб 300 нафар киши, жумладан Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, халқаро бизнес ва молия соҳаси, халқаро ва минтақавий ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади. Тадбирда мамлакатимизда сўнгги беш йилда олиб борилган иқтисодий ислоҳотлар тажрибаси таҳлил қилинади. Шунингдек, иқтисодиётни янада ривожлантириш учун истиқболли ғоялар ҳам муҳокама қилинади.

   Анжуманнинг биринчи иш куни юртимиз иқтисодиёти ўсишининг янги режалари ва у билан боғлиқ масалаларга бағишланади. Унда минтақавий ҳамкорлик ва инсон капиталини ривожлантириш, рақобатбардошликни таъминлашда иқтисодий шаффофликнинг роли бўйича музокаралар бўлиб ўтади.

   Иккинчи иш кунида хусусийлаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, жаҳон таъминот занжирида Ўзбекистоннинг ўрни ва барқарор энергетика каби мавзулар иштирокчиларнинг эътиборига ҳавола қилинади.

   Тадбир доирасида мутахассислар макроиқтисодий ислоҳотлар, давлат корхоналари ва банкларининг трансформацияси, капитал бозорини ривожлантириш, давлат-хусусий шериклик ва хусусийлаштиришни кенгайтириш каби муҳим масалалар юзасидан фикр алмашади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//