Адиблар хиёбони ташкил этилган кун нишонланди

Сақлаш
03:37 / 21.05.2022 882 0

Бугун, 20 майда Адиблар хиёбони ташкил этилгани муносабати билан “Адабиёт – халқнинг юраги” шиори остида ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Ибройим Юсуповнинг 93 йиллигига бағишланган “Жайҳун шамоллари” номли маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Ўзбекистон Бадиий академияси, Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ходимлари, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий қисми, талаба-ёшлар иштирок этди.

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, файласуф, сиёсатшунос олима Жамила Шермуҳаммедова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ботиржон Эргашев, Қорақалпоғистон халқ шоири, “Дўстлик” ордени соҳиби, таржимон ва эссенавис Музаффар Аҳмад, Тошкент кимё технология институтининг Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Равшан Ғозиевлар адиб ва шоир ҳаёти ва фаолияти ҳақида, Адиблар хиёбони ташкил этилганлиги, у ерда ўтказилаётган тадбирлар, адиб ва шоирларга ўрнатилган ҳайкаллар ҳақида қизиқарли маълумотлар беришди.

 

Ушбу сайилда иштирок этган талаба-ёшларнинг адиблар хотирасига бағишланган шеърлари асосида мушоира ўтказилди.

 

 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Моҳира Раҳимова бошчилигида 30 га яқин талабалар томонидан ранг-тасвир маҳорат дарслари ва  расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//