Маданият
Туркия Республикаси Туркий тиллар тарихи ва маданияти “ТУРКТАВ ” жамғармаси “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” халқаро форуми доирасида ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларга кириш имкониятини тақдим этдилар. Бу ҳақида Маданий мерос агентлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, “ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос” форуми доирасида “ТУРКТАВ ” жамғармаси томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхалари "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос институтининг кутубхонасига топширилди. Мазкур ташаббус Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан амалга оширилди.
Хабарга кўра, айни вақтга қадар Фонд томонидан 55 минг электрон қўлёзма ҳужжатлар рақамлаштирилган. Ушбу лойиҳа доирасида Туркия архивларидаги ҳужжатлардан Бухоро, Қўқон ва Хоразм хонликларига тегишлилари топилди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78195
Жамият
56940
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ