Маданият
Кеча, 19 май куни “Маънавият фестивали”ни ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Унда маънавият фидойилари, зиёлилар, олимлар, санъат арбоблари, кино намояндалари ҳамда ҳамкор вазирлик ва идоралардан вакиллар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Унда таъкидланишича, фестивал доирасида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида конференсия, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Маърифат улашиб”, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” акциялари, “Янги Уйғониш даври китоб ва кутубхоналардан бошланади” шиори остида китоб кўргазмалари, ёзувчи ва шоирлар билан ижодий учрашувлар, “Маърифат соатлари”, бой маънавий меросимиз, миллий анъана ва қадриятларимизни кенг тарғиб этиш мақсадида “Миллий қадриятлар” ҳафталиги, юртимизда фарзандлари турли соҳаларда катта ютуқларга эришган, халқаро фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри!” шиори остида республика анжумани ҳам бўлиб ўтади.
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов фестивални ташкил этиш ва ўтказишга оид амалга оширилаётган ишлар тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
– Маънавият фестивали - миллий маънавиятимизни мустаҳкамлашнинг муҳим шартларидан биридир. Бу масалага муайян гуруҳнинг, синфнинг манфаатларидан, дунёқарашидан ва мафкурасидан келиб чиқиб ёндашиш мумкин эмас. Шу боис давлатимизнинг таълим-тарбия ва маданий-маърифий сиёсати асосида ҳар бир фуқарода юксак маънавий эҳтиёжларни шакллантириш ва ўстириш муҳим устувор аҳамият касб этмоқда.
– Маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, юртдошларимиз, аввало, ёшлар қалбида амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик, улар орасида ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ватанпарварлик, шукроналик, туйғуларини кучайтириш, маҳаллаларда аҳоли кайфиятини кўтариш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” шиори остида ўтказиладиган “Маънавият фестивали” доирасида 14 та ҳудудда 18 та ижтимоий лойиҳа доирасида республика бўйлаб тадбирларни амалга ошириш, илм-фан, маданият, санъат, адабиёт ва бадиий ижод каби соҳа вакилларидан иборат 500 нафардан ортиқ “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари жалб этилади, – деди М.Ҳожиматов.
Фестивал доирасида Ўзбекистон қаҳрамонлари иштирокида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” ҳамда “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобларининг тақдимоти ҳам ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ