
Илм-фан
56-Халқаро Менделеев олимпиадаси ғолиблари Москва давлат университетига имтиёз асосида ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақида Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова маълумот берди.
Олимпиада тартибига кўра, жами иштирокчиларнинг 10 фоизига олтин, 20 фоизига кумуш ва 30 фоизига бронза медаллари тақдим этилади.
Ўзбекистон терма жамоасидан иштирок этган ўқувчиларнинг 10 нафари медалларга сазовор бўлишди: 1 нафар ўқувчи олтин медаль, 4 нафари кумуш медаль ва 5 нафари бронза медаль соҳиблари бўлишди.
56-Халқаро Менделеев олимпиадасининг ғолибларига ДТМ томонидан кимё фанидан кириш имтиҳонларида максимум балл берилади. Бундан ташқари Москва давлат университети совриндорларни имтиёз асосида ўқишга қабул қилиши кўзда тутилган.
Жаҳон
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ