Яна бир ўзбек фильми халқаро икки мукофотга муносиб кўрилди

Сақлаш
19:27 / 19.05.2022 957 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган "Мерос" ("Наследие") фильми халқаро кинофестивалларда иштирок этиб, муносиб тақдирланди.

 

Фильм Жанубий Американинг Перу мамлакати Лима шаҳрида ўтказилган "Imperal International Film Festival"да иштирок этиб, "Энг яхши хорижий фильм" номинациясида ғолиб бўлди,  Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрида ўтказилган халқаро кинофестивалда эса "Йилнинг энг яхши хорижий фильм" номинациясида ғолибликни қўлга киритди.  

 

 

Фильмда ўзбек ва қозоқ халқларининг қадимий дўстлиги, урф-одат ва анъаналарининг уйғунлиги бадиий ифода этилган.  

 

 

Шунингдек, мазкур фильм Россия халқ артисти Николай Бурляев раислигида ўтказилаётган "Золотой Витязь" халқаро кинофестивалига ҳам номзодлиги киритилган. Фестиваль 22-28 май кунлари бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//