Иқтисод
Жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомаладаги нақд пул миқдори 33,1 трлн сўмга тенг бўлди. Бу ҳақида Марказий банк маълум қилди.
Шу тариқа муомаладаги нақд пул миқдори ўтган ойга нисбатан 5,3 трлн сўмга кўпайиб, 2013 йилдан бери рекорд даражага етди. Статистика айнан шу йилдан бошлаб келтирилган.
Бундан аввалги энг кўп миқдор 2020 йилнинг августига тўғри келади. Ўшанда муомаладаги нақд пул миқдори 29,5 трлн сўмга етган эди.
Ўтган ойда фақатгина нақд пул эмас, балки пул агрегатларининг деярли барча компонентлари сезиларли даражада ўсган.
1 май ҳолатига кўра, кенг маънодаги пул массаси 12,5 трлн сўмга ошган ҳолда 145,2 трлн сўмни ташкил қилди. Миллий валютадаги пул массаси эса 12,9 трлн сўмга кўпайиб, 101,3 трлн сўм бўлди.
Пул массасининг ўсиши вакиллик ҳисобварақларидаги қолдиқларнинг ўсишига ҳам туртки бўлган. Ушбу қолдиқ ой давомида 6,3 трлн сўмга ўсган ва 21,8 трлн сўмга етган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ