Маданият
12-14 май кунлари Туркиянинг Қайсари вилояти, Нигде шаҳрида Туркий дунё журналистлари федерацияси, Турк дунёси маданият, санъат ва киночилар вақфи ҳамда Омар Ҳалисдемир университети томонидан Турк дунёси коммуникация ва санъати халқаро симпозиуми бўлиб ўтди.
Унда туркий тилли давлатларнинг ўн учта етакчи университетлари қаторида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳам тенг қатнашди.
Унда университетнинг Медиа назарияси ва амалиёти кафедраси профессор-ўқитувчиларидан – филология фанлари номзоди, доцент Назира Тошпўлатова, умидли олималаримиз Забаржад Бобожонова ҳамда Санобар Жумановалар бевосита бориб қатнашган бўлса, Акбар Нурматов, Алижон Сафаров, Маҳзуна Бозорова, Мукаррам Отамуродова онлайн тарзда ўз маьрузалари билан иштирок этди.
Анжуман доирасида қардош давлатларнинг қатор университетлари олимлари билан танишиш, яқиндан мулоқотда бўлиш, келгусида ҳамкорлик қилишга режалар тузилди. Айниқса, халқаро анжуманда илк бор бориб қатнашган ёш олимлар учун жуда катта илмий ва ижодий тажриба бўлди.
Симпозиумдаги барча иштирокчиларининг маърузалари 2022 йил сўнгига қадар электрон тўплам ҳолида эълон қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ