Маданият
Халқаро Музейлар куни муносабати билан 18-30 май кунлари Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида Туркистонлик талабаларнинг Германияга таҳсил олиш учун юборилганлигининг 100 йиллигига бағишланган «Улар Германияда ўқиган эдилар» деган мавзудаги фото, ҳужжатлар ва буюмлардан иборат кўргазмаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Кўргазма "Олий малакали кадрлар — Туркистоннинг келажаги", "Германияда таҳсил олиб, она юртида таҳқир этилган талабалар", "Ўзга юртда қадр топган олимлар" деб номланган уч бўлимдан иборат.
Тадбирда Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Алис Волкен сўзга чиқди.
“1920 йилларда Германияда таҳсил олган талабаларнинг ҳужжатлари Германия ташқи ишлар вазирлигининг архивида сақланган. Улар ватанимизга келиб иштиёқ билан билим олганликлари, илм - тараққиётга етаклайдиган калити эканлигини чуқур англаганлигини кўрсатади. Ҳар бир миллатнинг кучи тарихнинг яхши ва ёмон томонларини пухта ўрганиб, ундан керакли хулоса чиқаришида деб ўйлайман. Улар таълим учун Германияни танлаганлиги менга ғурур бағишлайди. Мана шу муҳим кун билан барчангизни қутлайман. Биз Ўзбекистон билан бундан кейин ҳам дўстона муносабатда фаолият олиб борамиз ва бундан хурсандмиз", дейди Алис Волкен.
Кўргазмага филология фанлари доктори, академик —Наим Каримов, Германиянинг Конрад Аденауэр фонди ҳамкорлигида чиқарилган “Улар Германияда ўқиган эдилар” китоби муаллифи — Шерали Турдиевнинг қизи Кавсар Турдиевалар ҳамда Германияда таҳсил олиб, 1937-1938 - йилларда қатағон этилган талабаларнинг авлодлари иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз, «Очиқ эшиклар куни» 30 майга қадар давом этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ