Туркияда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг иккинчи фаслини суратга олиш бошланди

Сақлаш
20:19 / 17.05.2022 837 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон-Туркия киноижодкорлари томонидан «Мендирман Жалолиддин» номли тарихий сериал суратга олинган. 2020 йилнинг 4 октябрь куни Тошкентда сериалнинг тақдимоти бўлиб ўтган эди.


Ушбу сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, ўзбекистонликлар учун 2021 йилда телеэкран орқали намойиш этилган.


Айни пайтда Туркияда «Мендирман Жалолиддин»нинг иккинчи фаслини суратга олиш ишлари бошланмоқда. Бу ҳақида сериалда бош қаҳрамон — Чингизхон образини ижро этган маҳоратли актёр Жавоҳир Зокиров маълум қилди. Актёрнинг гапларига кўра, айни пайтда ўзбек киноижодкорларидан иборат гуруҳ Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борган ва дам олиш куни муносабати билан улар шаҳарни сайр қилишган.


Ҳозирда иккинчи фаслда актёрлар яратаётган образлар бўйича маълумотлар йўқ. Жавоҳир Зокиров яқин кунларда сериалнинг суратга олиш майдонларидан видеолавҳалар тақдим этишини айтмоқда.


Маълумот учун, мазкур сериал Туркиянинг “Bozdag film” компанияси томонидан суратга олинган бўлиб, съёмка учун Туркиядаги 30 гектар майдонда Ўзбекистоннинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилган. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//