Воҳадаги маънавий-маърифий тадбирлар Кўкдала туманида давом этмоқда

Сақлаш
21:46 / 09.05.2022 918 0

Қашқадарё вилоятининг барча туманларида кўнгилочар дастурлар, мусиқий кечалар, ижодий учрашувлар ўтказилмоқда, шунингдек зиёлилар ва олимлар томонидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда қонунчиликдаги янгиликларни кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

 

Хусусан, вилоятда янги ташкил этилган Кўкдала туманидаги байрам ҳам кўтаринки руҳда қаршиланди. Беш юздан ортиқ аҳоли иштирок этган учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Кўкдала туман ҳокими Хуррам Жўраев томонидан ёш авлодни маънан баркамол этиб тарбиялаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда китобга меҳр туйғусини шакллантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.



 

Қолаверса, элимиз ардоғидаги санъаткорлар, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева, Турғун Бекназаров, Гавҳар Зокирова, Алижон Исоқов, шоир Бобур Бобомурод ва истеъдодли хонандалар Шербек ва Кумуш йиғилганларга хуш кайфият улашди.

 

Тадбир сўнггида байрам ташкилотчилари томонидан тумандаги имконияти чекланган болаларга махсус совғалар, китоблар жамланмаси туҳфа қилинди. Тумандаги нуронийлар ва фахрийларига тўн кийдирилди.

 

 

Қашқадарёдаги маданий-маърифий тадбирлар 15 майгача давом этиши кўзда тутилган.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//