Қашқадарёда маънавий-маърифий тадбирлар давомида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан ҳам хабар олинмоқда

Сақлаш
02:32 / 08.05.2022 886 0

Қашқадарё воҳасида бўлиб ўтаётган маънавий-маърифий тадбирлар давомида нуронийлар, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.

 

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматов, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркабоев ҳамда «Нуроний» жамғармаси Чироқчи туман бўлими раиси Ҳасанбой Раҳмонов ва «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, санъаткорлар билан биргаликда туманда истиқомат қилаётган 1926 йилда таваллуд топган Жўра бобо Ёдгоров хонадонида бўлди. Жўра бобога Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан махсус табрик ва совға, телевизор ҳамда 15 миллион сўм пул маблағлари топширилди.

 

 

Жўра бобо совғаларни қабул қилар экан хурсандчилигини яшириб ўтирмади:

 

Мени фронтга кузатаётган яқинларимнинг юзидаги изтиробни яхши эслайман.
Ўша вақтлари йиллар ўтиб мана шундай тинч, фаровон, инсон роҳат-фароғатда яшайдиган кунлар келишини ким тасаввур қилибди, дейсиз. Доимо юртимизнинг тинчлигини ўйлаётган, фарзандларимизнинг бахтли, саодатли ҳаёт кечиришини таъминлаб бераётгани учун Президентимизга минг бора раҳмат айтаман. Биз уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эътибор ва эҳтиромдан бошим кўкка етди "
- дейди 96 ёшли отахон.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//