Қайси ҳолларда коронавирусга қарши эмланиш мумкин эмас?

Сақлаш
14:57 / 14.09.2021 904 0

Бу ҳақда соҳа мутахассислари маълумот берди.

– Юртимизда ҳам эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова ССВ матбуот хизмати саволига жавобан. – Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:  

– вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;  

– анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;  

– ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар;  

– ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);  

– 18 ёшгача бўлган болалар;  

– ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);  

– коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;  

– лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.  

 Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юртимизга Pfizer/BioNTech вакциналари олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//