Канадада Бобораҳим Машраб ғазаллари уч тилда чоп этилди

Сақлаш
21:11 / 07.05.2022 758 0

Канаданинг "Альтаспера" нашриёт уйида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, атоқли шоир Бобораҳим Машрабнинг ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги  ғазаллари, мураббаъларидан жамланган китоб нашр этилди. 


Салкам 200 бетга яқин рисолага Бобораҳим Машрабнинг энг сара ғазаллари жамланган. Ғазалларни рус ва инглиз тилларига қирғизистонлик шоир ва таржимон Раҳим Карим ўгирган ҳамда  тайёр китоб шаклида Торонтодаги  нашриёт уйига тақдим этган. 



Нашрни безашда ўзбек миллий рамзларидан кенг фойдаланилгани чет эллик адабиёт ихлосмандларини ўзбек миллий тасвирий ва амалий санъати намуналари билан янада яқинроқ таништириш имкониятини берди.  



Хабарга кўра, китоб тўла-тўкис ҳолатда рангли бўлиб, уни қаттиқ ва юмшоқ муқоваларда, шунингдек электрон шаклда харид қилиш мумкин. 

 

Хусусан, Бобораҳим Машрабнинг мазкур тўпламга кирган ғазаллари дастлаб рус ва инглиз тилларида интернетдаги бир қатор ижтимоий тармоқлар, жумладан Россиянинг миллий стихи.ру, проза.ру, литсовет.ру сайтларида ҳамда Фейсбук орқали хориждаги кўплаб адабий гуруҳларда эълон қилиниб, чет эллик шеърият шайдолари эътиборини қозонганди.   

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//