Илм-фан
Ушбу нуфузли медаль 13 сентябрь куни Фанлар академиясининг Миллий археология марказида олимнинг рафиқасига топширилган. Бу ҳақда Bugun.uz сайти хабар қилмоқда.
«Бугун менинг марҳум турмуш ўртоғим Андрей Кубатинга Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида жойлашган Халқаро Турк Академияси бошлиғи академик Дарҳан Хидирали жаноблари академиянинг Олтин медалини топширди. Улар марҳум турмуш ўртоғимнинг академиядаги фаолиятини алоҳида таъкидлаб, унинг туркий халқлар тарихини ўрганишдаги хизматларини эътироф этди.
Мен шахсан бу инсонга ва у етакчилик қилаётган академияга бутун оилам номидан ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Бу эътироф учун катта раҳмат деб қоламан. Бу юксак мукофот катта масъулият — турмуш ўртоғимнинг тадқиқотларларни тўплаб, алоҳида китоб ҳолида нашр қилиш, ўзим ҳам у бошлаган ишларни давом эттириш ва фарзандимизни отасидек етук олим қилиб етиштиришни юклайди», — дейди Феруза Жуманиёзова.
Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида фаолият юритиб келган. Турколог олим 2020 йил 29 октябрь куни коронавирусдан хасталаниб, шифохонада вафот этган.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ