Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун брифинг бўлиб ўтди. Унда округ ҳудудида участка сайлов комиссияларини тузиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сайлов кодексига мувофиқ, округ сайлов комиссияси томонидан вилоят ҳудудида беш - ўн тўққиз нафар аъзодан, жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда 1001 та участка сайлов комиссияси тузилди.
Мазкур комиссиялар таркибига 14613 киши жалб этилди. Шуларнинг 5765 нафарини хотин-қизлар ташкил қилмоқда. Комиссия аъзоларининг 2328 нафари 30 ёшгача бўлган йигит-қизлардан иборат.
— Айтиш керакки, бу йилги сайловнинг олдинги сиёсий жараёнлардан катта фарқи бор, — деди округ сайлов комиссияси раиси И.Ахмедов. — Энг аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилмоқда. Қолаверса, бу сайлов дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳали тўхтамаган бир пайтга тўғри келмоқда. Шу боис мазкур сиёсий жараён сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга алоқадор ҳар бир фуқародан ўз ишига икки ҳисса масъулият билан, виждонан ёндашишни талаб этади. Ўйлаймизки, улар буни чуқур ҳис қилган ҳолда, сайловни очиқ, адолатли, шаффоф ҳамда юқори ташкилий даражада ўтказишга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
13-Қашқадарё округ сайлов комиссияси матбуот маркази
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ